#Стажировка
“Community Solutions Program”- CSP ижтимоий ечимлар дастури 2021-2022 йилларда стажировка ўташ учун аризаларни қабул қилади.
Ижтимоий ечимлар дастури (CSP) — энергия, атроф-муҳит, тинчлик ва низоларни ҳал қилиш, шаффофлик ва ҳисобдорлик ҳамда гендер масалалари билан боғлиқ муаммоларга ечим топиб, ўз жамоалари фаолиятини яхшилаш устида ишлайдиган шахсларнинг проффессионал ривожланиш дастурдир. Дастурнинг давомийлиги 1 йил.
Мақбул мезонлар:
2021 йил 1 январь ҳолатига кўра 25 ёшдан 38 ёшгача бўлган шахслар;
Ўз мамлакатида яшайдиган ва ишлайдиган шахслар;
Жамиятни ривожлантириш бўйича камида икки йиллик тажриба;
2021 йил августдан декабргача, тўрт ой давомида АҚШга саёҳат қилиш имконияти.
Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
J-1 визасини қўллаб-қувватлаш
Иштирокчиларнинг туғилган шаҳридан АҚШга саёҳати (бориш-келиш)
АҚШда бўлган пайтида уй-жой, овқатланиш ва бошқа харажатларни қоплаш учун ойлик стипендия
Суғурта
Дедлайн: 2020 йил 28-октябрь
Батафсил
@uznno