Get Mystery Box with random crypto!

ОДАМ ВА ПУЛ Одам ўзи ўйлаб топганди пулни, Сўнг ўзидан унга я | JIZZAX24 | RASMIY

ОДАМ ВА ПУЛ

Одам ўзи ўйлаб топганди пулни,
Сўнг ўзидан унга ясади қулни.

Пул учун сотади баъзан иймонни,
Муқаддас Ватанни, азиз инсонни.

Бировни бировмас - ўзгартирар пул,
Танимай қолади танишин буткул.

Пул учун хиёнат қилар ўзига,
Содиқ қолмас ичган қасам, сўзига.

Лек меҳрни пулга топиб бўлмайди,
Пулни қучоқлаб, ё ўпиб бўлмайди.

Бўлмайди бор пулнинг тагига етиб,
Бўлмайди бир танга ё олиб кетиб.

Пул ўйнаб юрибман демасин киши,
Асли пулнинг одам ўйнатмоқ иши...

БОБУР БОБОМУРОД

@Jizzax24kanal
https://t.me/joinchat/AAAAAEb1PYV00dCr2WDOpw