Get Mystery Box with random crypto!

Туғилажак боланинг саломатлигига ҳомиладор аёлнинг жисмоний фа | Jinsiy Hayot DoktorD

Туғилажак боланинг саломатлигига ҳомиладор аёлнинг жисмоний фаоллиги ижобий таъсир этади, натижада мушакларга қон келиши ва ўз навбатида бачадондан қон чиқиб кетиши кўпаяди. Бу ҳомила учун озуқа моддаларга тақчилликни вужудга келтиради, оқибатда у фаоллик кўрсатишга мажбур бўлади. Шунинг учун ҳомиладорлик вақтидаги соғломлаштириш тадбирлари орасида бадантарбия муҳим ўрин эгаллайди. Лекин ҳомиладорлик вақтида бадантарбияни бошлаш ёки давом эттириш фақат врачнинг рухсати билангина бўлиши керак. Унинг маслаҳатисиз машқ қилиш ҳомиладор ўзини яхши ҳис қилган ҳолатда ҳам мушакларга ва ички жинсий аъзолар билан боғлиқ аъзоларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Даволовчи бадантарбия билан мунтазам шуғулланиш ҳомиладор организмининг умумий ҳолатини мустаҳкамлайди, юрак-қон томир, асаб системалари, нафас олиш аъзолари, овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятини, моддалар алмашинувини яхшилайди, натижада она ва бола етарли миқдорда кислород билан таъминланади. Машқ пайтида ҳомиладор тўғри нафас олишга ўрганади, унда қорин деворининг эгилувчанлиги ошади, кўкрак-қорин, тос суяги ости ва оралиқ мушаклари мустаҳкамланади, кичик тос суяги ва оёқлардаги ҳаракатсизлик йўқолади, умуртқа поғонасининг эгилувчанлиги ва тос, сон бўғимининг ҳаракатчанлиги ортади. Гимнастика билан шуғулланган аёлларда туғруқ тез ва енгил ўтади, оралиқнинг ёрилиши кам кузатилади. Жисмоний машқ, айниқса ўтириб ишлайдиган ва кам ҳаракат қиладиган аёлларга фойдали.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳомиладорлик нормал ҳолатда кечаётган бўлсагина жисмоний машқ билан шуғулланиш мумкин.
Ҳомиладор аёлда қон айланишининг бузилиши билан боғлиқ юрак-қон томир тизими касаллигида, ўпка силида, шамоллашнинг барча ўткир турлари (эндометрий, тромбофлебит ва бошқалар)да, буйрак ва қовуқ касалликларида, қон кетишда жисмоний машқ билан шуғулланиш тавсия этилмайди. Ҳомиладор аёллар бадантарбия билан икки усулда: аёллар маслаҳатхонасида гуруҳ бўлиб ва уйда мустақил, якка ўзи шуғулланиши мумкин.

Онлайн Маслахат
Расмий профил
Саволларингиз булса:


@DoctorDLosAngeIes

Каналимиз манзили
https://telegram.me/+iTuCSxQoJV5iMGY6