Get Mystery Box with random crypto!

Анча миқдор - базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч ю | JK | O‘zbekiston Respublikasi

Анча миқдор - базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор

Анча миқдордаги зарар - базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар.

Бошқа ҳуқуқий таъсир чораси - жазо ҳисобланмайдиган, лекин ушбу Кодексда назарда тутилган чора (вояга етмаган шахсларга нисбатан қўлланиладиган мажбурлов чоралари, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари).

Гиёҳвандлик воситалари - гиёҳвандлик воситалари рўйхатларига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган препаратлар ва ўсимликлар

Гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари - гиёҳвандлик воситалари рўйхатларига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган препаратлар ва ўсимликлар

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддалар
билан қонунга хилоф равишда
муомалада бўлишдаги кўп миқдор -
тегишли давлат органи томонидан белгиланади.

Гиёҳвандлик воситаларидан, уларнинг аналогларидан ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги озгинадан кўпроқ миқдор - тегишли давлат органининг хулосасига мувофиқ белгиланади

Давлат иштирокидаги ташкилот
1) устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти;
2) тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти.

Давлат сири - ошкор этилиши республика ҳарбий иқтисодий салоҳиятининг сифат ҳолатига салбий таъсир этиши ёки Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги, иқтисодий ва сиёсий манфаатлари учун бошқа оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган маълумотлар.

Давлат сирлари - давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чеклаб қўйилган ўта муҳим, мутлақ махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва бошқа маълумотлардир. Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари: давлат, ҳарбий ва хизмат сирига бўлинади.

Жуда кўп зарар - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдордаги зарар

Жуда кўп миқдор - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор

Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулот - тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлмаган, зўравонлик ёки шафқатсизлик содир этишга ундайдиган материаллар ва нарсалар

Катта экин майдони - 1000 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган экин майдони

Кўп бўлмаган зарар - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар.

Кўп миқдор - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдор

Кўп миқдордаги зарар - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар.

Кўпчилик учун хавфли усул - ўт қўйиш, портлатиш, сув бостириш ва одамлар халок бўлиши ёки кўп миқдорда зарар етказиш хавфини туғдирадиган бошқа усуллар.

Мансабдор шахс - доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс

Одамлардан фойдаланиш - бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланиш ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шакллари, мажбурий меҳнат ёки хизматлар, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатлар, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш

Олдиндан аён бўлиш - қонунда баён этилган хулқ-атвор ва шарт-шароитларга муносабат ва бу муносабатнинг шахс улардан хабардорлигидан далолат бериши