Get Mystery Box with random crypto!

298-модда. Машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидала | JK | O‘zbekiston Respublikasi

298-модда. Машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш

Жанговар, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ёхуд улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, —
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@jinoyatkodeksi_uz