Get Mystery Box with random crypto!

Маълум қиламизки, жорий йилнинг 28 август куни Тошкент вилояти | Jinoyat kodeksi kanali

Маълум қиламизки, жорий йилнинг 28 август куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани «Амфитеатр» мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган байрам тадбирларини ўтказиш жараёнида, жамоат тартибини сақлашга жалб этилган туман ички ишлар органлари ходимлари ҳамда Ўртачирчиқ тумани халқ депутатлари кенгаши депутати Ф.Бабашева ва Чирчиқ шаҳар халқ депутатлари кенгаши депутати Ж.Тўлаганов ўртасида зиддиятли ҳолат вужудга келган.

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси томонидан вазият тўлиқ ўрганилган ҳамда воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тўпланган материаллар прокуратура органларига юборилган.

Шу ўринда ҳурматли депутатларимиздан жамоат тадбирларида белгиланган тартиб қоидаларга тўлиқ риоя этишларини ҳамда хизмат вазифасини олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларига бўйсунмасликни тарғиб қилиш амалиётидан воз кечишларини сўраймиз.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсов