Get Mystery Box with random crypto!

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон | Jinoyat kodeksi kanali

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасига «Адолат» СДП партияси депутатлари эътироз билдирибди.

Қонун лойиҳаси билан ички ишлар органлари ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда бошқа ҳокимият вакилларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатганлик ёки тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилганди. Жумладан, хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш белгиланмоқда.

Депутатлар ички ишлар ходимларининг ҳаракатларида ҳам салбий ҳолатлар кўплигини ёдга олишган. Жумладан Олмалиқдаги «Малибу» воқеаси, Навоий вилоятидаги ва бошқа ҳодисалар сабаб бу қонунни қабул қилиш ҳозир тўғри эмаслигини таъкиидлашган.