Get Mystery Box with random crypto!

​​Ижтимоий тармоқларда Қорақолпоғистон Республикаси Амударё ту | Jinoyat kodeksi kanali

​​Ижтимоий тармоқларда Қорақолпоғистон Республикаси Амударё тумани, Манғит шаҳрида яшовчи ёш тадбиркор ИИБ ходимлари томонидан калтаклаганлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ маълумотига кўра, жорий йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 23:00да Амударё тумани Манғит шаҳрида жойлашган Истироҳат боғида ташкиллаштирилган “Ёшлар фестивали” якунланиб, фуқаролар тарқалаётган вақтда, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари, 7-8 нафар ёшлар ўзаро жанжаллашаётганлигини кўриб, жамоат тартибини бузаётган фуқароларнинг шахсини аниқлаб, профилактик чора кўриш мақсадида Амударё тумани ИИБга таклиф қилишган. Ёшлар орасида фуқаро У.Н. ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай уларга фаол қаршилик кўрсатган. Фуқаро У.Н. ва унинг шариклари ИИБга олиб келинган ва навбатчилик қисмида, видеокамера тасвири остида тегишли профилактик суҳбат ўтказилиб, ҳуқуқбузарликлари тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Шундан сўнг, фуқаро У.Н. ИИБ биносидан чиқиб, Амударё тумани ИИБ профилактика инспекторлари Ж.Атаниязов ва А.Нагиметовлар уни ҳақоратлаб тан-жароҳати етказганлиги тўғрисида шикоят қилган.

Фуқаронинг шикояти прокуратура органлари томонидан ўрганилиб, туман ИИБ профилактика инспекторларининг харакатларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланманган.

Эслатамиз, қоидабузарлигини яшириш ва жавобгарликдан қутулиб қолиш учун ўзини жазавага солиб, провокациялар уюштириб, омманинг эътиборини жалб қилиш мақсадида жанжал кўтаришга ҳаракат қилаётган фуқаролар – ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик муқаррар!

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсов