Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда «Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички | Jinoyat kodeksi kanali

Ижтимоий тармоқларда «Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтакланди» сарлавҳаси остида тарқалган маълумот юзасидан

Жорий йилнинг 3 август куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида тез ёрдам хизмати шифокорнинг фуқаро томонидан калтакланганлиги ҳолати юзасидан тергов олди суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳолат ички ишлар вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган. Жабрланувчига нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Жамоатчиликдан, ушбу вазиятни ички ишлар органларига боғлаб сунъий шов-шув чиқармасликларини сўраймиз.

Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсов