Get Mystery Box with random crypto!

Хоразм вилоят суди раиси ўринбосари И.Тешаев, Жиноят ишлари бў | Жиноят ишлари бўйича Шовот туман суди

Хоразм вилоят суди раиси ўринбосари И.Тешаев, Жиноят ишлари бўйича Шовот туман суди раиси Ў.Машарифов, Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди судьяси М.Холлиев ва Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Хаитбоевлар иштирокида Шовот тумани Қиёт маҳалласида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан сайёр қабул ўтказилди. Тумандаги судлар томонидан 5 та маҳаллада, яъни Идалиқалъа, К.Отаниёзов, Ойдин, Қиёт ва Қундуз маҳалла фуқаролар йиғинларидан рўйхатга киритилган 255 та хотин-қизлардан жами 194 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.