Get Mystery Box with random crypto!

Жиноят ишлари бўйича Шовот туман суди раиси Ў.Машарифов 2022 й | Жиноят ишлари бўйича Шовот туман суди

Жиноят ишлари бўйича Шовот туман суди раиси Ў.Машарифов 2022 йил 7май куни туман профилактика инспекторлари билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш материалларини расмийлаштириш, расмийлаштиришда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда МЖтКнинг 21/2-модда "Ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш" билан ишни судга ошириш бўйича тушунтириш берди. Шунингдек суд раиси ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида қонуний кучга кирган ҳукм ва хусусий ажримларни муҳокама қилишда ҳудудда жойлашган таълим муассасаларда мутасаддилар томонидан ИИБ ходимлари, имом-хатиблар, тарғибот гуруҳи аъзолари, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда умумпрофилактик тадбирлар ташкил этиш ҳамда тадбирларда аҳоли вакиллари ва уюшмаган ёшлар иштирок этишини таъминлаш шунингдек хусусий ажримни муҳокама қилиш вақти ва жойи ҳақида ажримни чиқарган судга ҳабар бериш тўғрисида алоҳида тўхталди. Бундан ташқари суд раиси профилактика инспекторларини қизиқтирган саволларига ҳам жавоб бериб ўтди.