Get Mystery Box with random crypto!

НамМҚИ пресс-клубининг навбатдаги сессияси суд-ҳуқуқ тизимидаг | Notes

НамМҚИ пресс-клубининг навбатдаги сессияси суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларга бағишланди

Наманган муҳандислик-қурилиш институти пресс-клубининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда асосий мавзу мамлакат суд-ҳуқуқ тизимидаги янгилик ва ислоҳотларга бағишланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди судьялари Улуғбек Ҳамдамов, Марямхон Сиддиқова ва Наргиза Аҳадова коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар, оилавий низоларнинг олдини олиш, ёш турмушга чиқиш ҳолатларига барҳам бериш, ҳимоя ордерларини тақдим этиш мезонлари ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг навбат савол-жавобларга берилди. Ёшлар коронавирусга қарши эмланган талабларга бериладиган имтиёзларнинг қўлланиши, тўлов-контракт шартномаларини амалга ошираётган ота-оналар учун яратилган имкониятлар, судланганликнинг тугатилиши ёки бекор қилиниши, вояга етмаганлар томонидан амалга оширилган ҳатти-ҳаракатлар учун жавобгарликнинг юзага келиши ҳақидаги ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.

НамМҚИ медиа маркази.