Get Mystery Box with random crypto!

#киноя Қўйлар билан юксалиб бўлмас! Қайга тортсанг, кетар эр | ЖАЙДАРИ КАМЕДИЯ

#киноя

Қўйлар билан юксалиб бўлмас!

Қайга тортсанг, кетар эргашиб,
Шундай ювош — чиқармайди сас.
Ўлтирмангиз уни тергашиб,
Қўйлар билан юксалиб бўлмас!

Кимдир келиб, "Кетим ўп" — дейди,
Кимдир "Яна ишла кўп" — дейди,
Нима десанг, "Бўлди, хўп!" — дейди,
Қўйлар билан юксалиб бўлмас!

Оиласин истамас кўрмак,
Бўлсам, дейди ҳаммага ўрнак,
Хожасига вафодор кўппак,
Қўйлар билан юксалиб бўлмас!

Мустақил ўй-фикри бўлмайди,
Худосию зикри бўлмайди,
Ўз қўлида эрки бўлмайди,
Қўйлар билан юксалиб бўлмас!

Қурбонликка тортса ҳам бўлар,
Индамасдан туришар улар,
Серкаларга эргашиб ўлар,
Қўйлар билан юксалиб бўлмас!

Бугун замон оловларники,
Ташаббускор асовларники,
Хаёли ҳам бировларники,
Қўйлар билан юксалиб бўлмас!

Мажнун

Камедия факат бизда @JAYDARI_KAMEDIYA каналга ОБУНА боламиз