Get Mystery Box with random crypto!

Метеорологлар 3 июлни «Ердаги энг иссиқ кун» деб атади 3 июль | Jaxon Yangiliklari | Rasmiy kanal

Метеорологлар 3 июлни «Ердаги энг иссиқ кун» деб атади

3 июль, душанба куни АҚШнинг Атроф-муҳитни башорат қилиш миллий маркази бутун кузатишлар тарихида Ерда рекорд даражадаги ўртача ҳароратни қайд этди, дея хабар беради ТАSS агентлиги.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, 3 июлда Ердаги ўртача ҳарорат 17 даражадан ошди, бу кузатувлар бошланган 1979 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсатгич. Рекорднинг сабабларидан бири Эль-Ниньо деб номланувчи ҳодисанинг яна бир кўриниши – Тинч океанининг экваториал қисмидаги сувнинг устинги қатлами ҳароратининг ўзгариши билан боғлиқ.

Ўртача ҳарорат паст бўлиб туюлса-да, бу маълумотлар сайёрамизнинг барча ҳудудлари, жумладан, океанлар юзаси учун ҳам ҳисобга олинган.

@Jaxonyangiliklari_uz  Жахон бўйлаб энг тезкор ва сара махфий хабарлар каналига аьзо бўлинг