Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор-Локомотив» боғ | Jaxon Yangiliklari | Rasmiy kanal

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор-Локомотив» боғида жойлашган аттракциондан икки киши йиқилиб тушди

Жорий йилнинг 12 июнь куни тунги соат 22:10 лар атрофида Шайхонтоҳур туманида жойлашган кўнгилочар боғида 24 ёшли Б.Э ва 30 ёшли Т.М. боғда жойлашган «Мельница» аттракционида учиш чоғида хавфсизлик камарларини тақмагани оқибатида аттракцион ҳаракатланаётган чоғида йиқилиб тушган.

Мазкур боғда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари зудлик билан етиб келиб, чақиртирилган тез ёрдам келгунига қадар уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган.

Тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига етиб келгач ходимлар уларга кўмак бериб, фуқароларни Чилонзор туманида жойлашган Республика тез тиббий ёрдам илмий марказига кузатиб қўйишган.

@Jaxonyangiliklari_uz  Жахон бўйлаб энг тезкор ва сара махфий хабарлар каналига аьзо бўлинг