2023-05-21 13:14:15
Rimac Nevera электр спорткари 100 км/с тезликка рекорд даражада - 1,82 сонияда чиқди2009 йилда Хорватияда асос солинган Rimac Nevera компанияси ўзининг Nevera электр спорткари билан бир кунда 23 та дунё рекордини янгилади.
Жумладан, соатига 100 км тезликка бор-йўғи 1,82 сонияда эришди, сўнгра бу тезликдан тўхташи учун 30 метр кифоя қилди. Тўхташ вақти эса - 2,1 сония.
Гиперкар 200 км/с тезликка 4,42 сонияда чиқди. Кейинги юзталик 9,23 сония, 400 км/с тезликка эса 23,32 сонияда забт этилди.
400 км/с тезликка чиқиш ва сўнг тўхташга жами 29,93 сония етарли бўлди. У энг яқин рақобатчисидан бир сониядан кўпроқ вақтга устун келди.
1914 от кучига эга тўрт двигателли гиперкар 412 км/с тезликка чиқа олади. Жами 150 дона ишлаб чиқариладиган Rimac Nevera электр спорткарининг ҳар бири 2,4 млн доллар туради.
➥ @Milattingiz_bot
Энг тезкор @Jaxon_Yangliklar
5.2K views10:14