Get Mystery Box with random crypto!

Jaxon Yangiliklari | Ozodlikda radiosi

Telegram kanalining logotibi jaxon_yangiliklari_ozodlikda — Jaxon Yangiliklari | Ozodlikda radiosi J
Telegram kanalining logotibi jaxon_yangiliklari_ozodlikda — Jaxon Yangiliklari | Ozodlikda radiosi
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 103.01K
Kanalning ta’rifi

Ассалому алейкум
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг:👉 @QisqaXabar_aloqabot
Реклама: @QisqaXabarda_Reklama

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 14

2023-03-07 15:51:53
#ГЕНЕТИКА

Ўғил фарзанд ақилли ва доно бўлса онага ўхшаган бўладими ёки отасигами?

Генетик тадқиқотлар бўйича ўғил фарзанддаги интеллект яъни ақлли ва доно бўлиши фақат онасидан ўтади. Тўғрироқ қилиб айтганда онасининг дадасидан ўтади.

Агар ота даҳо бўлса қизига ярми 50% ўтади. Қизининг ўғлига эса 100% ўтади.

Ўғлинг менга ўхшаган ақлли деган оталарга жўнатиб қўйинг)

@Qisqa_Xabarlar
774 views12:51
Ochish/sharhlash
2023-03-07 14:52:24
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Шамсиддин Хайритдинович Султонов Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази директори этиб тайинланди.

Исм-шарифидан келиб чиқадиган бўлсак, Шамсиддин Султонов, Президент маслаҳатчиси – Спичрайтер Хайритдин Султоновнинг ўғли бўлиши мумкин.

@Qisqa_Xabarlar
740 views11:52
Ochish/sharhlash
2023-03-07 14:31:05
Ўзбекистонда 8 йил ичида банкоматлар сони 6,3 баробарга ошди

Жаҳон банкининг маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2014-йили ҳар 100 минг аҳолига атига 8 та банкомат тўғри келган. 2016-йилга келиб кескин ўсиш кузатилган ва бундай ўсиш 2019-2020-йилларда кетма-кет такрорланган.

2021-йилга келиб Ўзбекистоннинг ҳар 100 минг аҳолисига 52 та банкомат тўғри келяпди.

@Qisqa_Xabarlar
757 views11:31
Ochish/sharhlash
2023-03-07 14:12:58
АҚШ долларининг расмий курси ошди

Марказий банк 9-мартдан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

УСД 11 385,01 сўм (+36,98)
РУБ 150,89 сўм (+0,22)
ЭУР 12 133,01 сўм (+70,05)

@Qisqa_Xabarlar
743 views11:12
Ochish/sharhlash
2023-03-07 12:53:01
Ўзбекистонда нечта нодавлат умумтаълим ташкилоти мавжуд?

Статистика агентлигининг маълум қилишича, 2022/23-ўқув йили бошига кўра, айни вақтда Ўзбекистонда фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони жами 194 тани ташкил этади.

Йиллар кесимида фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони:

2018/2019-ўқув йили бошига – 58 та
2019/2020-ўқув йили бошига – 91 та
2020/2021-ўқув йили бошига – 102 та
2021/2022-ўқув йили бошига – 135 та
2022/2023-ўқув йили бошига – 194 та

@Qisqa_Xabarlar
774 views09:53
Ochish/sharhlash
2023-03-07 11:49:27 Қирғизистон пиёз экспортига тақиқни бекор қилди

Маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш учун шундай қарор қабул қилинган.

Тақиқ 1 февралдан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёз нархини ушлаб туриш мақсадида жорий этилган эди.

У апрель охиригача амал қилиши керак эди, бироқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги заҳираларни баҳолаб, тақиқни муддатидан олдин бекор қилишни таклиф қилди.

@Qisqa_Xabarlar
802 views08:49
Ochish/sharhlash
2023-03-07 11:11:01
Тесла компанияси АҚШда ўзининг энг қиммат электромобили нархини пасайтирди — Reuters

Моdel S версиясига нархлар ўртача 4 фоизга (89 990$), ундан қимматроқ Моdel Х'га эса 9 фоизга (99 990$) пасайтирилди.

@Qisqa_Xabarlar
829 views08:11
Ochish/sharhlash
2023-03-07 10:10:23
Тошкент шаҳрида Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви бошланди

Тадбирда иштирок этаётган Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари Афғонистондаги мавжуд ҳолат, мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш ва узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш бўйича томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалаларини муҳокама
қиладилар.

@Qisqa_Xabarlar
875 views07:10
Ochish/sharhlash
2023-03-07 09:11:02
#ана_сизга #кайфият

Дўкондан бир қути сигарета харид қилган одам изига қайтиб, сотувчига мурожаат қилди:
- Манави бир қути сигаретни алмаштириб беринг.
- Бунга нима бўпти?
- Бунда "Чекиш жинсий ожизликка сабаб бўлади", деб ёзилган экан. "Чекиш инсонни ўлдиради" деган ёзувлисини бера қолинг ундан кўра...

@Qisqa_Xabarlar
903 views06:11
Ochish/sharhlash
2023-03-07 07:09:01
8-мартга аёллар учун энг ёмон совға нима?

8-март арафасида Тошкент шаҳрида аёллар қандай совға олишни ёқтирмасликлари ҳақида сўровнома ўтказилди. Байрам олдидан буни билиш эркаклар учун фойдали бўлиши аниқ.

@Qisqa_Xabarlar
941 views04:09
Ochish/sharhlash