САБАБЛАРИ ҚИДИРИЛМОҚДА Одамлар оч, Колбаса лекин Кучукларга едирилмоқда. Шарҳ этамиз бу ҳолни секин: Сабаблари қидирилмоқда. Ўлдирмоқда ака-укани, Оилалар емирилмокда. Сабабини ким айтар, қани? Сабаблари қидирилмоқда. Самолётни опқочди биров, Норозилик билдирилмоқда. Жавобимиз тайёрдир дарров: Сабаблари қидирилмоқда. Ер юзидан катта бир давлат Шитоб билан сидирилмокда. Биз-чи мажлис қиламиз фақат: Сабаблари қидирилмоқда. Абдулла Орипов, 1990 йил. @Abdulla_Oripov_sherlari 62 views19:43