Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум ҳурматли Хуршид ака. Сизга яна барча Миллий У | ONA TILIDAN MA'RUZALAR

Ассалому алайкум ҳурматли Хуршид ака. Сизга яна барча Миллий Университет талабалар номидан чиқмоқдамиз, илтимос шу мурожаатимизни ўз саҳифангизда жойласангиз, зора керакли жойга етиб борса.

#мурожаат

"Ассалому алайкум, ҳурматли Олий Таълим вазирлигидаги мансабдорлар. Бизлар оддий талабамиз. Бундан аввал ҳам мурожаат қилган эдик. Аммо, на ижобий, на салбий жавоб олмадик. Бу сафар ҳам жавоб бермасангиз керак. Чунки ҳозирги кунда Президентимиз айтганларидек ғоддайган, оёғи ердан узилган, пастга туша олмайдиган вазирларимиз керагидан ҳам кўп. Сизларни шунча гапираётган гапларингиз, ижтимоий тармоқларда кўз-кўз қилаётган ишларингиз балки раҳбарга яхши кўриниш учундир. Бироқ, сизлар ўз вазифаларингизни унутмаслигингизни сўраб қоламиз.

Сизлар биз, талабалар билан ишлаш учун бу лавозимга қўйилгансизлар. Биз сизлар билан гаплашиш учун Тошкентдаги форумларда навбатда эмас балки факультет фаоллар залида ўтиришимиз керак.

Махсус комиссия томонидан чиқарилган қарорни бизга беш кун олдин айтяпсизлар. Балки мен 24 февралгача бирор жойдан контрактимни тўлаш учун иш топгандирман унда 24 январда бошлаб қарийб 10 кун ишлагандирман. Улар менга маош тўлашадими? Йўқ албатта. Компенсацияни ким тўлайди? Раҳбариятнинг эркатойи махсус комиссиями? Ҳеч қачон.

Балки мен 12 февралда чет элга дам олиш учун авиачипта сотиб олгандирман. Сафар олдидан тайёргарлик учун пул сарфлагандирман. Буни ким қоплаб беради.

Оғизингизни тўлдириб Европача таълим, чет эл андозалари ҳақида гапирасизлар. Агар Евроиттифоқ ҳудудида бўлсам Олий таълим вазирлигини ҳам, махсус комиссияни ҳам судга бера олардим аммо Ўзбекистонда бунинг иложи йўқ. УзАуто моторс бунга яққол мисол.

Сизлар қайси ҳомкалла билан бунақа мантиқсиз қарорлар чиқарасизлар? Талабалар энг оғир дарди квартира муаммосику? Ҳамма 24-феврални режалаштириб, ўша санага тайёргарлик кўриб турган бўлса! Бу қанақа вазирлик ўзи битта сўзида турмаса, буни гапидан қайтиб олишлик, белафзлик дейилади!
Сизларга юз минглаб талабаларни ҳаёти ўйинчоқми? Шу икки ҳафтада нима ўзгаради?

Умумий ўрганиб чиққанимизда 20-январ куни 1300 нафардан ортиқ кишида коронавирус аниқланган, (https://t.me/ssvuz/8696) шу сабабли онлайн таълимга ўтказилди.
2-феврал куни кечқурун эса 7-февралдан барча таълим муассасаларида анъанавий шаклда дарслар бошланиши эълон қилинди. Бунга эса коронавирус билан боғлиқ касалланиш ҳолати камайгани асос қилиб кўрсатилди. Ҳудди шу куни эса қарийб 1100 нафар кишида коронавирус аниқланган. (https://t.me/ssvuz/8806)

Фарқ 200 тага, холос. Ўзи 24-февралгача ҳам кўп қолмаган ва ҳамма 24-февралга тайёргарлик қилганди.

50% чегирмани
ҳадеб пеш қилаверманглар, бу билетни алмаштиравериб, алмаштиравериб кассага борди-келди билан бу чегирма пулларини таксига ишлатиб бўлдик.

Хушнудбекни ўзида бу хабар 18мингдан ортиқ дизлайк босилган. Шунинг ўзидан ҳам сизларга ҳамма Талабалар норози эканлиги билинмайдими? Билинмаган бўлса талабалар каналларида ўтказилган сўровномаларни натижасини айтиб қўяй 75% талабалар сизнинг бу аҳмоқона қарорингиздан норози, хоҳласангиз сизга ташлаб қўяман.

Ҳалиги савол ҳамон очиқ турибди: ҳурматли ўйламай қарор чиқарганлар, 4 кунда талабалар квартира топиши бўйича ҳам у-бу нарса деб юборинглар? Талабаларни ҳам кимдур ўйлайдими ўзи? Кимдур эшитадими? Ёки Вазирларимизга етиб бориши учун албатта кўчага чиқиб, оммавий тўпланиб намойиш қилиб, мурожаат қилиш керакми? Шу бизга керакми ўзи?