Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Ма | JANOB HOKIM | Расмий канал

Расмий муносабат

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Марғилон шаҳрида ўқитувчи қўл телефони билан ўқувчини бошига жароҳат етказганлиги ҳақидаги видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 5 март куни Марғилон шаҳар 29-сонли ўрта таълим мактаби ўқитувчиси М.Э. 5Д-синфда дарс олиб бораётган пайт, ўқувчи Ж.У. тинимсиз тўполон кўтариб, бақирганлиги, турли ҳаракатлар билан дарс жараёнига халақит берганлиги учун ўқитувчини жаҳли чиқиб, ўзининг мобил телефон аппаратини отган. Натижада, телефон Ж.У.нинг бош соҳасига тегиб, тан жароҳати олган.

Ж.У.нинг тан жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш учун суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

@JANOB_HOKIM