Get Mystery Box with random crypto!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. ХАЙРЛИ ТОНГ ЯНА БИР САҲАРЛИК МУБОРАК БЎЛСИН | JaNNaTiM ONAM

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
ХАЙРЛИ ТОНГ

ЯНА БИР САҲАРЛИК МУБОРАК БЎЛСИН!


Яна бир саҳарлик, гўзал тонг отди,
Хўрозлар севинчдан хандалар отди,
Рамазон юзлардан ўпиб уйғотди,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин !

Қаранг, соатларнинг бонгги бошқача,
Юракнинг уруши, онгги бошқача,
Гўзал Рамазоннинг тонги бошқача,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин !

Қаранг бу биз учун ҳиммат эммасми,
Мўминга эҳтиром, ҳурмат эмасми,
Рамазонга етиш жаннат эмасми,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин !

Керакмас ҳаётдан ўксиниб,нолиш,
Ўткинчи ғамларни юракка олиш,
Нолисак гуноҳдир, Аллоҳдан ҳар иш,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин !

Кўзларим шу тонгни кўргани учун,
Юрагим тўхтамай ургани учун,
Яна бир қутлуғ кун бергани учун,
Аллоҳим ўзинга шукрлар бўлсин !

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg