Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ЙИЛ ТИЛАГИ. Эшик қоқмоқда янги йил. Янги йилжон, кел ки | JaNNaTiM ONAM

ЯНГИ ЙИЛ ТИЛАГИ.

Эшик қоқмоқда янги йил.
Янги йилжон, кел киравер.
Мен дуолар қилмоқчиман.
Сенчи, Омин деб туравер.
Омин. Омин.
Эл- юртимиз омон бўлсин.
Доруломон замон бўлсин.
Осмон тиниқ, эл тинч бўлсин.
Дастурхонда ош, нон бўлсин.
Масжидлар кўпроқ очилсин.
Беш вақт азон янграб турсин.
"Амри маъруф"ларни тинглаб.
Сахий бойлар эҳсон қилсин.
Ўғиллар кўп ойлик олсин.
Чўнтаклари пулга тўлсин.
"Ўн минг сўм бер"- деса она.
Икки юз минг сўм пул берсин.
Музлатгичлар тўла бўлсин.
"Ол, е!"- деб бағрини очсин.
Қозонларда гўшт қайнасин.
Хурмачалар қайнаб, тошсин.
Бензин нархи тушиб кетсин.
"Капалак"лар учиб кетсин.
"Дори" сотган аптекалар.
Тезликда ёпилиб кетсин.
Ёпилсин касалхоналар.
Камайсин дорихоналар.
Эгизаклар туғиляпти.
Кўпайсин туғруқхоналар.
Ҳаж, Умрага олайлик йўл.
Каъбага тегизайлик қўл.
Шайтонларга тошлар отиб.
Дейлик, "Яқинлашма, даф бўл!"
Келинчаклар кулиб турсин.
"Хўп ойижон"- деб югурсин.
Қайноналар "Болам," дея.
Дуолар қилиб ўтирсин.
Эр бошбоғин бервормасин.
Аёл четга кетвормасин.
Парваришсиз қолган эркак.
Бошқа хотин олвормасин.
Завод, фабрика қурилсин.
Ишсизларга иш берилсин.
"Made in Uzbekistan" ,га.
Чет эллар навбатда турсин.
GM га ҳам инсоф берсин.
Узоқ навбат тезроқ келсин.
Пул тўлаб қўйган инсонлар.
Бағрига ҳам шамол тегсин.
"Матиз"лар "Жентра" бўлсин.
"Нексия" лар "Кобалт" бўлсин.
"Кобалт" лар бўлсин "Каптива".
"Малибу"га кўча тўлсин.
Заправкалар ёпилмасин.
Дов дарахтлар чопилмасин.
Янги кўприк, йўл қурилсин.
Пиёдалар қоқилмасин.
"Дом"лар нархи арзон бўлсин.
Уй кутганлар хурсанд бўлсин.
Бош ватанли бўлсин ҳамма.
Янги уйда яйраб, унсин.
Четдан қайтсин мард ўғлонлар.
Юртида урсин жавлонлар.
Жуфтининг қайноқ бағрида.
Хурсанд юрсин ёш жувонлар.
Совчилар ҳам овга чиқсин.
"Қулчиликка келдик"- десин.
Қул қилмасин келинларни.
Берган ваъдасида турсин.
Қизлар тегсин яхши эрга.
Чиябўригамас, шерга.
Эрин обрўсин кўтарсин.
Тенг қилмасин қаро ерга.
Йигит хотинмас, қиз олсин.
Пардозсиз бир гулюз олсин.
Осмондаги Ойни қўйсин.
Майли, битта юлдуз олсин.
Чол кампирлар уришмасин.
Аразлашиб юришмасин.
Энсасини кўп қотириб.
Юзларини буришмасин.
Қуда - анда бўлсин иноқ.
Минг йиллаб юришсин шундоқ.
Қайни бўйни омон бўлсин.
Бири асал, бири қаймоқ.
Етимхоналар ёпилсин.
Ота- оналар топилсин.
Гўдаклар ҳеч йиғламасин.
Юзлари кулгига тўлсин.
Деҳқон хосили мўл бўлсин.
Овчининг ови зўр бўлсин .
Ҳўраги кўп "қармоқ"ларга.
Соддалармас, сазан тушсин.
Йўллар текис, равон бўлсин.
Уйлар олди айвон бўлсин.
Юртимизнинг хуснин кўриб.
Душман ҳоли ёмон бўлсин.
Қора қозонлар оқарсин.
"Кукмара"ларга айлансин.
Ошхонада бекажонлар.
Бош ошпаз этиб сайлансин.
Сўйганимиз қўйлар бўлсин.
Қилганимиз тўйлар бўлсин.
Товуқлар кўп тухум қилсин.
Сут- қатиқлар сероб бўлсин.
Кунда ейлик қозон кабоб.
Маставага Бочкага чоп.
Хоразмдан тухум барак.
Катта сомса Жиззахдан топ.
Перевалнинг патиридан.
Сирдарёнинг балиғидан.
Девзира ош Андижондан.
Нуротанинг қатиғидан.
Сурхоннинг тандир гўштидан.
Бухоронинг Соф ошидан.
Сўқоқнинг барра кабоби.
Тошкентнинг норин, тўшидан.
Мазза қилиб еб юрайлик.
Давру давронлар сурайлик.
Ўзбекистон- жаннат макон.
Бағрида ўйнаб кулайлик.
Асрасин ўт балосидан.
Золим зулми, жафосидан.
Бевақт ўлим, қуруқ тухмат.
Ва дўстнинг бевафосидан.
Дўстга зор, душманга хор.
Номардга муҳтож қилмасин.
Шу тилагим сизга бўлсин.
Қабул қилинглар. Омийн.

http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg