Get Mystery Box with random crypto!

Она дуоси Эрта тонгда уйғонишим соғ, Ҳар баҳорда гуллагани бо | JaNNaTiM ONAM

Она дуоси

Эрта тонгда уйғонишим соғ,
Ҳар баҳорда гуллагани боғ,
Ўпирилиб тушмагани тоғ,
Она, сизнинг дуонгиздандир?

Нон ўтиши томоғимдан лўқ,
Ҳақиқат барқ урганида дўқ,
Тегмасидан ўтиб кетса ўқ,
Она, сизнинг дуонгиздандир?

Халқ ичинда дона холлигим,
Қиблагоҳга мажнунтоллигим,
Луқмам тоза, ҳам ҳалоллигим,
Она, сизнинг дуонгиздандир?

Ҳар ишимда барака бўлса,
Ёру дўстлар елкадош турса,
Омад ва бахт ҳамиша кулса, 
Она, сизнинг дуонгиздандир?

Ғам кунда ҳам кула олганим,
Қад кўтариб кула олганим,
Йиқилиб сўнг тура олганим,
Она, сизнинг дуонгиздандир?

Раҳмат сизга, эй пойи жаннат,
Ҳеч этмайсиз заррача миннат,
Бу дунёда борлигин ҳикмат,
Она, сизнинг дуонгиздандир?

Яна минг бор таъзимлар сизга, 
Яна миллион раҳматлар сизга,
Бари сизнинг дуонгиздандир,
Она, сизнинг дуонгиздандир..

Каналимиздан узоклашменг


https://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg