Get Mystery Box with random crypto!

Нархи қанча меҳрни, айтинг? Ҳаммасини сотиб оламан. Оқибати | JaNNaTiM ONAM

Нархи қанча меҳрни, айтинг?

Ҳаммасини сотиб оламан.

Оқибати бор остонага

Керак бўлса ётиб оламан.

 

Эй, нархи қанча меҳрни, айтинг, айтинг?

Ҳаммасини сотиб оламан.

Оқибати бор остонага

Керак бўлса ётиб оламан.

 

Қайда меҳр бозори, айтинг?

Олиб берай меҳрсизларга.

Керак бўлса, юриб уйма-уй,

Улашаман бағри музларга.

 

Нарҳи қанча меҳрни, айтинг?

Ўзим олай етса имконим.

Етса молим, етмаса жоним,

Нарҳи қанча меҳрни, айтинг?

 

Эй, меҳрингиздан, майли, бир ҳовуч

Беринг етим гўдаклар учун.

Кўзларида ўкинч ва илинж,

Меҳрга зор юраклар учун.

 

Меҳр излаб дунёни кездим,

Олишимга борми қаршилар?

Ўзимга ҳам керакдир, бироқ

Илинаман сизга, яхшилар.

 

Меҳр борми эски бўлса ҳам?

Йўқ, деган сўз ёмон нечоғлиқ.

Бу ўткинчи дунёда меҳр

Наҳот бўлса чўнтакка боғлиқ?

 

Билолмадим меҳрнинг нарҳин,

Меҳр сотилмас экан пулга.

Гўёки биз савдогарлардек,

Меҳр излаб чиққанмиз йўлга.

 http://telegram.me/joinchat/AAAAAD-P8ken1Vdg4I7QWg