Get Mystery Box with random crypto!

САЛОВОТ •Ҳаттоки Рoсулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга сало | 🌙JANNATGA OSHIQLAR🌙

САЛОВОТ

•Ҳаттоки Рoсулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар йўллашда ҳам Аллоҳнинг динига бидъат қилмаган ҳолда, у зоти шариф ўзлари бизларга кўрсатиб берган шаклдаги афзал саловотлардан айтайлик.
Зеро, ҳадиси шарифда айтилганидек:

«..Энг яхши йўл Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг йўлидир. Ишларнинг энг ёмони эса уларнинг янги пайдо бўлганларидир ва ҳар бир янги чиққан иш бидъатдир. Ҳар бир бидъат залолатдир», дедилар»
[Муслим ривояти]

САЛОВОТ

اللّهمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ، وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ، وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ، اللّهمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ


Саловотнинг ўқилиши:

«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалла аали Муҳаммад камаа соллайта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм Иннака ҳамийдум-мажийд.
Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад камаа баарокта ъалаа Иброҳийм ва ъалаа аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд»

Маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммад ва унинг оиласига худди Иброҳим ва унинг оиласига раҳмат этганингдек раҳмат эт. Зеро Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотсан. Аллоҳим! Муҳаммад ва унинг оиласига худди Иброҳим ва унинг оиласига барака ато қилганингдек барака ато эт. Зеро Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотдирсан»
(Бухорий ривояти)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Абу Ҳумайд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Саҳобалар: Эй Аллоҳнинг расули, сизга қай тарзда саловот айтамиз?» дейишгада, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «(Сизлар):

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ ، وَعَلَى أَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى أَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ 

«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа азваажиҳи ва зурриятиҳи камаа соллайта ъалаа Иброҳима ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа азваажиҳи ва зурриятиҳи камаа баарокта ъалаа Иброҳима иннака ҳамидум мажид», деб айтинглар», дедилар.
[Бухорий ва Муслим ривояти]

Маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммад ва унинг (аҳли) аёллари ва унинг зурриётларига худди Иброҳим (оиласи)га раҳмат этганингдек раҳмат эт.
Аллоҳим, Муҳаммад ва унинг (аҳли) аёллари ва унинг зурриётларига худди Иброҳим (оиласи)га барака ато этганингдек барака ато эт.
Зеро Сен мақтовга сазовор ва улуғ зотдирсан»

@Jannatga_oshiq_insonlar