Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲНИНГ ҲУКМИГА РОЗИ БЎЛИШ   Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу | ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ

АЛЛОҲНИНГ ҲУКМИГА РОЗИ БЎЛИШ

  Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Маккага келган пайтларида кўзлари ожиз бўлиб қолган эди. Одамлар у кишининг олдига келишар, ҳамма ўзи учун дуо сўрарди. Буюк саҳобий эса ҳузурларига хулуси ният билан келган бу инсонларни дуо қилар ва қилган дуолари ижобат бўларди.
  Абдуллоҳ ибн Соиб айтади: «Ёш бола эдим. Саъд розияллоҳу анҳунинг олдига келиб, ўзимни таништирган эдим, мени таниб, «Сен Макка аҳлининг қорисимисан?» деб сўради. «Ҳа», дедим. У билан суҳбатлашиб ўтирдик. Мен у зотга: «Амаки, одамларни дуо қиласиз, ўзингиз учун ҳам дуо қилсангиз бўлмайдими? Аллоҳ таоло кўзингизни қайтариб беради-ку», дедим. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу табассум қилиб, «Ўғлим, Аллоҳ таолонинг кўзимнинг тақдири мен учун кўришидан яхшироқ», деб жавоб берди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.


Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

@jannat_oshqlari