Get Mystery Box with random crypto!

#Расулуллоҳ_мўъжизалари 119-мўъжиза Расулуллоҳ соллаллоҳу алай | ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ

#Расулуллоҳ_мўъжизалари
119-мўъжиза
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тупуклари баракоти

Ножия ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизлар Ғамим деган жойда эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қурайшликлар Холид ибн Валид бошчилигида отлар билан қўшин тортиб келаётгани хабарини бердилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга раҳм қилганлари учун йўлиқишни хуш кўрмадилар. “Сизлардан йўлни яхши биладиганларингиз борми?” деб сўрадилар. “Сизга ота-онам фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ! Мен биламан”, дедим. Бизлар юрилмай қўйилган бир йўлга тушдик, йўл жуда оғир бўлиб, юриш азоб эди. Ҳудайбия қудуғига етгунча текис ердан юриб бордик. Қудуқнинг суви йўқ эди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам қудуққа ўқдонларидан бир ёки иккита ўқ ташлаб, туфлаб, дуо қилдилар. Шунда сув қайнаб чиқиб, мен сув кўплигидан “Ғарқ бўлмайлик, ишқилиб”, деб қўрқдим. Биз кетгунча қудуқдан сув тошиб келиб турди». Абу Нуъайм. “ад-Далоил”. – Б. 350.


Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

@jannat_oshqlari