Get Mystery Box with random crypto!

ҲАЙВОНЛАР БИЛАН ИНСОН ОРАСИДАГИ ФАРҚНИНГ ХОС БИР САБАБИ Ҳазра | ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ

ҲАЙВОНЛАР БИЛАН ИНСОН ОРАСИДАГИ ФАРҚНИНГ ХОС БИР САБАБИ

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Дунёда қанча ҳайвонот (жонзот) бўлса, унинг афродида (аъзоларида) қувват ва истеъдод жиҳатидан ортиқ-камлик бор бўлади. Баъзан бир фард шу қадар кучли бўладики, иккитасининг ишини қилади. Баъзиси бундан ҳам кўпроқ олтита, саккизта, ҳатто ўнта ҳайвоннинг ҳам ишини бажара олади. Масалан, битта от тўртта отнинг ишини ҳам бажариши мумкин. Ёки бир эшак тўрт эшакнинг юкини ҳам кўтариб кетаверади. Хуллас, ҳайвонларнинг афроди орасида тафовут, ортиқ-камлик борлигини ҳамма билади. Лекин бу тафовут ва ортиқ-камлик инсон фарзандида бошқа барча жонзотларга нисбатан шу қадар катта ва кўпки, унинг асло ҳадди ва чегараси йўқ (бир эшак тўртта эшакнинг ишини қилиши мумкин, лекин мингта эшакнинг ишини бажара олмайди). Лекин бир одам юз кишининг, яна бир одам минг кишининг, балки юз минг кишининг ишини ёлғиз ўзи бажара олади.

Ҳадисда машҳур бир қисса келган: фаришталар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тамоми оламни солиштириб кўрганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биргина ўзлари тамоми оламдан ортиқроқ ва улуғроқ келганлар. Бундан маълум бўладики, инсоннинг биргина фарди тамоми оламга баробар бўлиши, балки ундан ҳам зиёда бўлиши мумкин экан. Шунинг учун ҳазрат Мавлоно Яъқуб Нонутвий шундай дер эдилар: «Инсон бир навъ эмас, балки бир жинсдир. Ҳукамолар фардлар дейдиган инсон фардлари аслида фардлар эмас, балки навълардир. Гўё инсоннинг ҳар бир фарди (шахси) бир мустақил навъ экан, магар у «мунҳасир фий фард»дир, яъни у шундай навъки, унинг биргина фарди бор, холос».

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.


Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

@jannat_oshqlari