Get Mystery Box with random crypto!

АКСА УРИШ ВА УНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ Масала шуки, бир мусулмон | ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ

АКСА УРИШ ВА УНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ

Масала шуки, бир мусулмон акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деса, саломга жавоб бериш вожиб бўлганидек, унинг ҳамд айтганини эшитганларга ҳам «Ярҳамукаллоҳ», деб жавоб қайтариш вожиб бўлади. Шунинг учун бир масалага кўра, акса урган одам «Алҳамдулиллаҳ»ни баланд овозда айтгани яхши. Токи одамлар унга «Ярҳамукаллоҳ», деб жавоб берсинлар. Шунда улар ҳам савоб оладилар, акса урган кишига ҳам дуо бўлади. Аллома Ибн Обидийн ҳам шу гапни таржиҳ қилганлар (қувватли ҳисоблаганлар).
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Одамлар ўз ишлари билан машғул бўлиб турган жойда баланд овозда «Алҳумдулиллаҳ» десак, уларга жавоб қайтаришда қандайдир машаққат бўлиш эҳтимоли бўлса, яхшиси шуки, ундай ўринларда «Алҳамдулиллаҳ»ни баланд овозда айтмаслик керак».

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.


Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

@jannat_oshqlari