Get Mystery Box with random crypto!

Оиша онамизни хурсанд қилган дуо! Оиша розияллаҳу анҳо айтади | ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ

Оиша онамизни хурсанд қилган дуо!

Оиша розияллаҳу анҳо айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир кун хурсанд ҳолатда кўрдим. Ва у зотга айтдимки: «Эй Расулуллоҳ, мен учун дуо қилинг»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Аллоҳим, Оишани аввалги ва охирги гуноҳларини мағфират қил, маҳфий, ошкора ва бутун гуноҳларини кечир»

Буни эшитган Оиша шундай хурсанд бўлдики, кулавериб бошлари эгилиб қолди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дуойим сени хурсанд қилдими?».

«Қандай қилиб, сизнинг дуойингиз хурсанд қилмасин» — деди Оиша розияллаҳу анҳо.

«Валлоҳи, бу ҳар намозимда умматим учун қиладиган дуойимдир» — дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.


Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

@jannat_oshqlari