Get Mystery Box with random crypto!

КИЙИНИШГА ДОИР УМУМИЙ ҲУКМЛАР • Либос учун ишлатилган мато и | ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ

КИЙИНИШГА ДОИР УМУМИЙ ҲУКМЛАР

• Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир (фақат аёллар учун).
• Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлагач, кийим қилиб кийса бўлади.
• Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.
• Жумҳур фуқаҳолар: “Йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса, жоиздир”, дейишган.
• Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.
• Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.
• Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.
• Оқ рангли кийим мустаҳабдир.
• Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.
• Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).
• Яшил рангли кийим, жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.
• Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.
• Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам мақбул эмас.
• Жонсиз, тирик бўлмаган нарсалар сурати бўлса, зарари йўқ.
• Бадани кўринадиган, рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас. Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Ойша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, қалин рўмол ўратиб қўйганлари айтилади.
• Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимлар шуҳрат учун кийилади. Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.
• Абулфараж қуйидагиларни айтади: “Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ҳайит ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди”.
• Ҳанафий ва Шофиъий мазҳаблари уламолари: “илмли кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир”, дейишган. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим. Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.


Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

@jannat_oshqlari