Get Mystery Box with random crypto!

ЗАРАРКУНАНДА Бир ансорийнинг ҳовлисида бошқа бир кишининг хур | ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ

ЗАРАРКУНАНДА

Бир ансорийнинг ҳовлисида бошқа бир кишининг хурмоси бор эди. Хурмо ансорийларга халақит берар ва хурмо эгасидан уни сотишни сўради, кўнмади. Кўчириб олишни ёки ўрнига бошқа хурмони алмаштиришни сўраса ҳам кўнмади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бориб буни тушунтирганида эгасидан хурмони сотишни талаб қилдилар, кўнмади. Кўчиришни талаб қилдилар, кўнмади.
– Ундай бўлса бунга совға қил, сенга шундай-шундай нарсалар бўлади, – дедилар. (Чамаси, жаннатдаги маконлардан бўлса керак. Валлоҳу аълам) Унга ҳам кўнмади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: – Сен зараркунанда экансан! – дедилар-да, ансорийга ўша хурмони кесиб юборишни буюрдилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.


Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

@jannat_oshqlari