Get Mystery Box with random crypto!

«РОББАНАА, ЛАА ТУААХИЗНАА ИН НАСИЙНАА АВ АХТОЪНАА» (РОББИМИЗ! | ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ

«РОББАНАА, ЛАА ТУААХИЗНАА ИН НАСИЙНАА АВ АХТОЪНАА» (РОББИМИЗ! ЭСДАН ЧИҚАРСАК ЁКИ ХАТО ҚИЛСАК, БИЗНИ ЖАВОБГАР ҚИЛМАГИН) ОЯТИ ҲАҚИДА ТУШУНМОВЧИЛИК
(Бақара сураси, 286-оят).

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Ҳадисда шундай марҳамат қилинади: «Умматимдан хато билан нисëн (унутиш)кўтарилган».

Демак, банда хато қилиб ёки эсдан чиқариб бир иш қилиб қўйса, гуноҳкор бўлмайди. Мазкур оятда эса хато ва эсдан чиқариш бўлганида муохаза (масъул, жавобгар) қилмасликни сўраб, дуо қилиш ўргатилган. Бунда қуйидагича шубҳа бўлиши мумкин: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига кўра хато ва эсдан чиқариш гуноҳи афв қилинган бўлса, оятда келтирилган дуога нима зарурат бор?

Мавлоно Румий бунга қуйидагича жавоб берганлар: «Аллоҳ таоло гарчи хато билан нисённинг гуноҳини Ўз фазлу карами билан кечирган бўлса ҳам, аслида бу муохазага (жавобгарликка) лойиқ ишдир. Чунки ўша ишдан сақланиш бир жиҳатдан олиб қаралганда инсоннинг ихтиёрига дохилдир, яъни гуноҳдан сақланиш учун ўз ихтиёри остидаги сабабларга бепарво бўлмаса, бироз ҳушёр бўлса, эҳтиётини қилса, ўша гуноҳдан сақланиши мумкин».

"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан


Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

@jannat_oshqlari