ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар ўзларига маҳрам бўлган эркакларга иқтидо қилиб намоз ўқимоқликлари жоиз. Аммо номаҳрам инсон билан бирга намоз ўқий олмайди. Лекин бошқа аёллар ёки маҳрам эркаклар бўлса, булар билан бир жойда намоз ўқишлари ёки бир имомга иқтидо қилиб ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам.