Get Mystery Box with random crypto!

​​#жума Жумага шошилиш ҳақида Абу Убайда розияллоҳу анҳудан | jannat_kaliti_quronn

​​#жума

Жумага шошилиш ҳақида

Абу Убайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай дедилар: «Жумага шошилинглар. Аллоҳ таоло ҳар жума куни муаттар хушбўйликларга бурканиб, жаннат аҳлига ўзини кўрсатади. Одамлар жума учун ҳаракат қилишлари ва унга шошилишларига яраша Аллоҳга яқин бўладилар. Аллоҳ таоло уларни икром қилади. Улар бундан олдин кўрмаган нарсаларини кўрадилар. Аҳли оилаларига қайтиб, бу ҳақда гапириб берадилар». Сўнгра Абдуллоҳ ибн Масъуд жума куни масжидга кирдилар. Қарасалар, у кишидан олдин икки киши масжидга кириб улгурган экан. Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Мен учинчиман, шоядки, Аллоҳ таоло учинчини ҳам баракотли қилса...», – дедилар».

Табароний ривоят қилган.

Алқама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу билан жума намозига чиқдик. Масжидда уч киши бор экан. Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай дедилар: «Мен тўртинчиман. Тўртинчи киши ҳам Аллоҳ таолодан узоқ эмас. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Одамлар қиёмат куни Аллоҳ таолонинг олдида жумага келишлари тартиби билан ўтирадилар. Биринчи, иккинчи, учинчи, сўнгра тўртинчи. Тўртинчи ҳам Аллоҳдан узоқ бўлмайди», – деганларини эшитдим».

Ибн Можа ривоят қилган.

Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жумага барвақтроқ боринглар, имомга яқинроқ ўтиринглар. Бир киши жаннат аҳлидан бўлади. Лекин жумага кеч қолганлиги сабабли жаннат аҳли бўлса ҳам, жаннатга кириши кечиктирилади», – дедилар».

Табароний ва Асбаҳоний ривоят қилишган.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

анба: @JANNAT_KALITI_ISLOM
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈
Каналга аъзо бўлиш
https://t.me/+MWiJg5b392JmZjFi
https://t.me/+MWiJg5b392JmZjFi