Get Mystery Box with random crypto!

Қачон гул бердингиз аёлингизга? Борини фидолар этгучи сўзсиз | ЖАННАТ КАЛИТИ ИСЛОМ 🕋 MEHROB.UZ

Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Борини фидолар этгучи сўзсиз,
Умрини баҳшида айлаган сизга,
Биронта баҳона, бирон сабабсиз,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Жаҳони ўзингиз, жони ўзингиз,
Бўрондан қудратли битта сўзингиз,
Меҳри уммон бўлса, ҳислари денгиз,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Қайси бозорларда сотилар қадр,
Вужуди тоқатдир, ич-ичи сабр,
Жим ўтиб бормоқда дунёдан ахир,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Вафосиз жононлар сийланди кўп бор,
Ҳаром деб, ҳалолга етади озор,
Айтингчи, лоақал бир йилда бир бор,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Бепардоз юзидан оқиб турса нур,
Ҳатто зулмингиздан роҳат топган ҳур,
Орингиз, фазлингиз, номусингиздир,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Жонингиз оғриса табибингиз шай
Беш кунлик дунёни бериб қўймай бой,
Адолатни тутиб Пайғамбарлардай,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Гоҳ ширин сўзингиз захардан қиммат,
Эътибор йўқ ерда етим мухаббат,
Юрак-юрагида армони қат-қат,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Ўзи гул, сўзи гул, дугонаси гул,
Эъзозсиз у ҳазон бўлади буткул,
Бир гулу - қалбида озод мингта қул,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?


Малика Тавфи



Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Борини фидолар этгучи сўзсиз,
Умрини баҳшида айлаган сизга,
Биронта баҳона, бирон сабабсиз,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Жаҳони ўзингиз, жони ўзингиз,
Бўрондан қудратли битта сўзингиз,
Меҳри уммон бўлса, ҳислари денгиз,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Қайси бозорларда сотилар қадр,
Вужуди тоқатдир, ич-ичи сабр,
Жим ўтиб бормоқда дунёдан ахир,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Вафосиз жононлар сийланди кўп бор,
Ҳаром деб, ҳалолга етади озор,
Айтингчи, лоақал бир йилда бир бор,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Бепардоз юзидан оқиб турса нур,
Ҳатто зулмингиздан роҳат топган ҳур,
Орингиз, фазлингиз, номусингиздир,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Жонингиз оғриса табибингиз шай
Беш кунлик дунёни бериб қўймай бой,
Адолатни тутиб Пайғамбарлардай,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Гоҳ ширин сўзингиз захардан қиммат,
Эътибор йўқ ерда етим мухаббат,
Юрак-юрагида армони қат-қат,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?

Ўзи гул, сўзи гул, дугонаси гул,
Эъзозсиз у ҳазон бўлади буткул,
Бир гулу - қалбида озод мингта қул,
Қачон гул бердингиз аёлингизга?


Малика Тавфи



ЖАННАТ КАЛИТИ Каналига уланиш учун линкни босинг

https://t.me/+j7CsCxmYiOxlOGNi