Get Mystery Box with random crypto!

Қозоғистонликлар Мальдивга энди визасиз боради. Ўзбекистон нег | Jamshid Kholikulov

Қозоғистонликлар Мальдивга энди визасиз боради. Ўзбекистон нега орқада?

Қозоғистон ва Мальдив Республикаси ўзаро виза режимини бекор қилиш тўғрисида келишув имзоламоқда.

Мальдив қозоғистонликлар учун 36- визасиз бориш мумкин бўлган мамлакат бўлади. Яна 48та мамлакатга қозоғистонликлар ўша мамлакатга киришда виза расмийлаштириши мумкин (соддалаштирилган тартиб).

Твиттерда қозоғистонлик Яков Фёдоров деган тревелчи дўстимиз бор. Қозоқчани қийиб қўяди. Бир қарасанг, Африка саванналарида, бир қарасанг - Америка тропик ўрмонларида юрган бўлади. Аввал Яков визани қандай оларкин деб ўйлардим, ўрганиб кўрсам, у бораётган мамлакатлар қозоғистонликлар учун визасиз экан.

Масалан, ўзбекистонликлар учун ёпиқ бўлиб қолаётган қуйидаги мамлакатларга қозоқ биродарларимиз визасиз боришади:

Европада: Хорватия, Албания, Македония, Черногория (1 апрелдан 31 октябргача), Сербия;

Америка қитъасида: Куба, Бразилия, Аргентина, Колумбия;

Осиёда: Жанубия Корея, Вьетнам, Монголия ва ҳатто Гонконг.

Етиб борганда виза расмийлаштириладиган мамлакатларни санаб ўтирмадим. Европа иттифоқи ва АҚШдан бошқа деярли барча мамлакатлар бу рўйхатда.

Йўқ, айтишингиз мумкин, Қозоғистон биздан бой мамлакат, шунинг учун уларга осонроқ визасиз режимни кенгайтириш деб. Лекин биз визасиз бориш географиясида ҳатто Қирғизистондан ҳам орқадамизку. Бунисига нима дейсиз?