Get Mystery Box with random crypto!

Боян Цигер билан интервью - Боян, “Навбаҳор”ни тарк этдингиз. | Fan page Jamshid Iskanderov

Боян Цигер билан интервью

- Боян, “Навбаҳор”ни тарк этдингиз. Буни кутмагандик...
- Менга Малайзиядан таклиф бўлди. Телеграм орқали йигитларга ўз тилакларимни ёзиб қолдирдим. Шунингдек, клуб мухлисларига ҳам раҳмат айтдим. Намангандаги фаолиятим давомида улар доим мени қўллаб-қувватладилар. Ўша шаҳарда юрагимнинг бир парчаси қолган, десам муболаға бўлмайди. Клуб раҳбариятига ҳам ўзимни миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

- “Навбаҳор” Осиё Чемпионлар лигасида сюрприз кўрсата олади, деб ўйлайсизми?
- Албатта, мумкин. Бу – футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Аслида кетишингизга жиддий сабаб борми?
- Биласизми, у ердан “учишимга” тўғри келиб қолди. Бунинг бирор-бир салбий бўлган сабаби йўқ. Раҳбарият билан биргаликда шунга келишдик. Бу – ҳаёт. Ҳаётда эса ҳамма нарса бўлади. Балки бир кун келиб яна Ўзбекистонга қайтарман. Буни фақат Яратган билади. Мен билан алоқага чиққанингиз учун раҳмат, соғ бўлинг!

Шуҳратбек Жўраев суҳбатлашди.

https://t.me/Jamshid_iskanderov