Get Mystery Box with random crypto!

ТАСНИИМ УЛ ҚУЛУБ Кўпгина юртларда сеҳргарларга қарши курашиш | 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

ТАСНИИМ УЛ ҚУЛУБ

Кўпгина юртларда сеҳргарларга қарши курашиш қўмиталар, марказлар фаолият юритади. Шундай юртлардан бири Саудия Арабистонидир.

Риёз шаҳридаги "Сеҳргарларга қарши курашиш" маркази раҳбари Одил бин Тоҳир сеҳргарни қўлга киритиш асносида содир бўлган воқеани айтиб беради:

"Бир кун бизга жуда кучли сеҳргар ҳақида маълумот келиб тушди. Маълумотни текшириб, ходимамиз буюртма бериш баҳонасида сеҳргар билан телефон орқали мулоқот қилди ва қачон ва қаерга боришни келишиб олди. Табиийки сеҳргар сеҳр қилиниши керак бўлган одамнинг шахсий буюмларини олиб келишни ва каттагина суммани айтди. Келишилган вақт келганда биз ҳодимлар билан ўша ерга бордик. Сеҳргарни ушлашга борганда у биздан қочиб кетаётганига гувоҳ бўлдик. Ортидан қувдик, етиб олдик ва сеҳргар иккаламиз ўртамизда жудда қаттиқ кураш кетди. Лекин, бир пайт кўзимни олди бирдан қоронғулашиб кетди ва ўзимни йўқотиб қўяр даражага келдим. Кўзимни очсам сеҳргарни кўйлаги қўлимда турибти, ўзи эса қочиб кетган эди. Хуллас, ишимиз ўнгидан келмай орқага қайтдик. Мен эса нимани нотўғри қилганимни, нимага сеҳргар биздан устун келганини ўйлардим. Ўйлаб ўйлаб, уйдан чиқишда Россуллоҳ алайҳиссаломнинг уйдан чиқишда ўқиладиган дуоларини ўқимаганим эсимга тушди ва шу сабаб бўлса керак деган фикрга келдим. Оз вақт ўтгандан сўнг ҳалиги сеҳргар қаердалиги яна маълум бўлди. Уни ушлашга чиқадиганларнинг ҳаммаси билан уйдан чиқишда суннатда келган дуони ўқиб чиқишга келишиб олдик. Операция муваффақиятли чиқди ва биз сеҳргарни ҳеч қандай муаммосиз ушладик. Сеҳргар билан савол жавоб вақтида тинмай "мени қандай ушладиларинг, бу мумкин эмас эди, менга жинларим хабар бериши керак эди" деб қайтарар эди. Мен эса "бунга учта сабаб бор, ва учтасидан бири сабаб биз сени ушладик деб ўйлайман дедим".

"Қандай сабаблар" деди.

Мен эса: "биринчиси сен шайтонларинга етарли даражада ибодат қилмайсан, шунга улар сенга ёрдам беришмаган дедим". У: "йўқ, бундай эмас. Мен уларга етарли даражада ибодат қиламан" деди.

Иккинчиси эса: "сен жуда кўп одамларга зулм қилгансан, қанчадан қанча оилаларни хароб қилгансан, мазлумлар эса сени тинмай дуоибад қилишган " дедим.

"Бу бўлиши мумкин, учинчиси қанақа" деди.

"Учинчиси эса, биз сени ушлашга кетаётганда ҳаммамиз уйдан чиқиш дуосини ўқиб чиқишга келишиб олган эдик, шу сабаб шайтонларинг бизни кўрмаган" дедим.

У: "мени қўлга тушишимга асосий сабаб мана шу бўлса керак" деди.

Биз жиддий қабул қилмайдиган, аксаримиз билмайдиган дуони фазилатини ўзингиз билиб олаверинг.

Уйдан чиқиш дуоси:

بِسْمِ اللَّهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга: «Ҳолинг қандай?» дейди».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

ИБРАТ УЧУН

@Jaloliddinrumiyy