Get Mystery Box with random crypto!

Ҳеч бир азият абадиятга даҳлдор эмас, қоронғуликлар ичра тушга | 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Ҳеч бир азият абадиятга даҳлдор эмас, қоронғуликлар ичра тушган синов йўли ойдинликлар ҳукм сурган манзилларга олиб боради. Ноумид бўлманг, дуога қўл очиб Аллоҳдан сўрайверинг, ҳаммаси яхши бўлади, иншааллоҳ...

Сен кабилар кўп дема, дунёда сув мўл, аммо ҳеч бири Замзам бўлолмас. Кўнглинг ва қўлингдан чиқаётгани айни у каби бўлса, ҳеч бир булоқ бошида тавалло қилма. Зотан энди Исмоилнинг тавони бошқа чўлга урилмас, Ҳожар онамиз ҳам бошқа сувга зам зам демас...

Дуо Аллоҳга сўздир, асло эшитмас, дема. Бир исминг айтилса, лаббай дейсану, тўқсон тўққиз номи бор Зотни наҳот чорлай олмасанг, чақир, ҳар бир исмини айтиб чақир...

Умму Амина

@Jaloliddinrumiyy