Get Mystery Box with random crypto!

Жуфт танлашда математик ўлчов 'Ал жабр вал Муқобала' асари | 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Жуфт танлашда математик ўлчов

"Ал жабр вал Муқобала" асарининг муаллифи, математика фанининг доҳийларидан бири бўлган Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийнинг олдига шогирдларидан бири келиб, уйланмоқчи эканини айтибди.

Қандай қиз танласам маъқул?! -, деб сўрабди.

Шунда Хоразмий:

— Дини учун бирни қўясан;
- ҳуснли бўлса бирнинг ёнига сифр, яъни ноль қўясан. 10 бўлади!
- агар насабли бўлса яна битта сифр қўясан, 100 бўлади!
- агар молу давлатли бўлса яна битта сифр қўясан 1000 бўлади!
Агар 1000нинг бошидаги бир сонини олиб қўйсанг, қолган ноллар ҳеч нарсани ифода қилмайди.
ДЕМАК СЕН ДИНДОРИНИ ТАНЛА!, деб жавоб берибди.

Қаранг қандай гўзал ҳикмат! Биз яшашни ғарбнинг беҳаёлик устига қурилган маданиятидан эмас, ўзимизнинг улуғ аждодларимиздан ўрганмоғимиз керак.

@Jaloliddinrumiyy