#Bilasizmi? “Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакил” зикрининг алоҳида | 🍃«Жалолиддин Румий»🍃
#Bilasizmi?
“Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакил” зикрининг алоҳида хусусиятлари.
- Ушбу дуо дуоларнинг фазл ва мартаба жиҳатидан энг буюкларидан;
- Унда Аллоҳнинг ризоси яширинган;
- Унда банда Аллоҳнинг ҳузурида заиф ва эҳтиёжманд экани, Аллоҳ билан эса барча мавжудотларнинг олдида беҳожат экани мавжуд;
- Унда ишни Аллоҳга топшириш бор;
- Унда Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиш ила Унинг Ўзига суяниш билан зулм, ёмонлик ва қўрқинчни даф қилиш бор;
- Унда Аллоҳ Унга суянган бандаларига Ўзи кифоя қилиши бор;
- Унда дунё ва охират саодати муавжуд;
- Унда енгиллик ва чигалликларнинг кушойиши бор;
- Унда ризқни келтириш бор.
Аллоҳ ҳақ таоло Унга дуо қилиб муножот қиладиган, ишларини Раббисига топширадиган ва фақатгина Унга суянадиган бандасини севади. Шу иши сабабли У бандасидан рози бўлади. Унга раҳмати ва карамини тортиқ қилади. Ҳузурида у бандасини даражасини кўтаради. Аллоҳ ҳақ таоло тилимиз ва дилимизни зикридан узмасин!