Get Mystery Box with random crypto!

Афсуски сенинг қадрингни билмадик! Табиийки қадринг билмагач, | 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Афсуски сенинг қадрингни билмадик!
Табиийки қадринг билмагач, қардингга етолмадик, эҳтироминг ўрнига қўя олмадик.
Ғафлат билан биздан кўп хато-камчиликлар ўтди.
Эй Ғаффор эгам!
Биз гуноҳкор, ожиз қулларингни чексиз афвингга, ниҳоясиз фазлингга, ҳад-ҳудудсиз бўлган раҳматингга ол!
Эй Буюк Мавлойим!
Албатта сенинг аҳрор, аброр ва ақраб бўлган кўп солиҳ қулларинг бор.
Аммо бизнинг, сендан ўзга сиғинадиган, ибодат қиладиган, сенга илтижо қилиб дуо қиладиган Роббимиз йўқ!
Ўзинг бизларга раҳм қил. Сендан нима сўрашликни ҳам, қандай сўрашликни ҳам билмаймиз. Ўзинг биз ҳақимизда хайрли бўлганини карам қил!
Қолган ўн бир ойни ҳам, бизлар учун Рамазондек файзли ва барокатли қилиб бер ва ушбу Рамазон ойининг файз-барокати бизларни асло тарк этмасин!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

@Jaloliddinrumiyy