Get Mystery Box with random crypto!

Қуръон эшитиб вафот этган бола Фузайл ибн Иёзнинг Али дега | Jalaquduqxojabodqorgontepa bozori

Қуръон эшитиб вафот этган бола

Фузайл ибн Иёзнинг Али деган ўғли намозда ортида турган бўлса, намозни қисқа ўқир, охиратда бўладиган хавф-хатарлар мазмунидаги оятларни ўқимас эди. Ўғли орқасида бўлмаса, Қуръонни оҳиста ўқир, маҳзун ҳолатда хавф-хатар мазмунидаги оятларни ўқир эди. Бир куни ўғлини орқасида йўқ деб ўйлаб, "Улар дейдилар: "Роббимиз Бадбахтлигимиз бизларга ғолиб келиб, адашган қавм бўлиб қолган эканмиз" (Муъминун, 106) деган оятни ўқиб қолди. Ўғли оятни эшитиб, турган жойида беҳуш йиқилди. Фузайл орқасида ўғли турганини, бу оятни эшитиб, йиқилганини сезди-да, қироатни қисқа қилди. Дарҳол уйига хабар беришди, онаси етиб келиб, боланинг юзига сув сепди. Бола ўзига келди. Аёл Фузайл ибн Иёзга: "Сиз бу болани ўлдириб қўясиз", деди.
Яна бир куни Фузайл намоз ўқиётиб, ўғлини жамоатда эмас деб ўйлаб, ушбу оятни қироат қилди: "(Чунки у кунда) уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар намоён бўлур" (Зумар, 47). Ўғил бу оятни эшитиб, яна йиқилди. Отаси яна қироатни қисқа қилди. Яна онасига хабар қилишди, у келиб, ўғлининг юзига сув сепди. Лекин боланинг жони чиқиб бўлган экан.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.
https://t.me/jalaquduqxojabodqorgonte