Get Mystery Box with random crypto!

​​ Бизнесни ўлимингизга тайёрланг... Қандайдир ҳодиса туфайли | Jakhongir Turayev | JR

​​ Бизнесни ўлимингизга тайёрланг...

Қандайдир ҳодиса туфайли 1 ҳафта ёки 1 ой офисга бора олмасангиз, нима юз беради? Иш жараёни доимгидек давом этадими ёки бошқарув тўлиқ ёқолади? Кўпчилик тадбиркорлар, ҳаттоки бир кун офисга боришмаса ҳам иш жараёнида тартибсизлик кузатила бошлайди.

Энди тасаввур қилинг, агар сиз ҳаётдан кўз юмсангиз компаниянгиз тақдири қандай кечган бўларди?

Бундай ҳолатларда кўплаб бизнеслар таназзулга учрайди. Ҳар бир тадбиркор нима бўлишидан қаътий назар, пул тўлаган мижозларини буюртмасини оҳиригача битириб беришга ва ҳодимларининг ишончини оқлашга маьсул. Сабаби, тадбиркор уларнинг ҳаққини ўз бўйнига олган бўлади ва охиратда бу бўйича жавоб беради. Бизнесимиз биздан кейин хам барқарор бўлиши ва минг йиллаб давом этиши учун ҳозирданоқ ҳаракат қилишимиз керак.

Буни қандай амалга оширса бўлади? Бизнес биздан кейин ҳам яшаши учун нима қилиш керак?

Энг маъқул йўл бу бизнесингизга тегишли барча маълумотларни ва сирларни бир жойга тўплашдир. Токи, сиздан кейин компания бошқарувига келган инсон барча ишларингизни давом эттира олсин. Ҳозирданоқ ишларингизни давом эттира оладиган, ҳеч бўлмаганда мижозларга пулларини қайтариб, ҳодимларнинг ойликларини тарқатиб берувчи ишончли инсон топишинга ҳаракат қилинг. Ҳеч бир инсон ҳаётдан қачон кўз юмишини билмайди ва биз буни англаган ҳолда қўлимиздан келгунича мижозларимиз ва ходимларимиз ҳаққини ўйлашимиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Сизда бизнесингизни ишонишингиз мумкин одам борми? Бизнесингизни давом эттира оладиган инсон қандай жиҳатларга эга бўлиши керак деб ўйлайсиз? Жавобларингизни изоҳларда қолдиринг

@behzodesonov_blog