Get Mystery Box with random crypto!

25-апрель - Халқаро қиз фарзанд куни. Қиз бор уйнинг файзи бў | Jajji Farishtalar uz

25-апрель - Халқаро қиз фарзанд куни.

Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли — қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин.

Қиз йўқ юртга кўкламлар сеп тўшарми?
Келини йўқ тўйлар тўйга ўхшарми?
Қизлар борки, ўлка омон, қўрғон бут,
Қиз кутмаса йигит олов кечарми?
Жонлар илҳақ, илинжлар тумор бўлсин,
Маъсудалар, Маҳзуналар бор бўлсин.

Қизи йўқнинг ойсиз хомуш осмони,
Қизи борнинг қасрдир хонадони.
Шу мунглиғу шу муштипар парвонанг,
Йигит йўлнинг, қиз кўнгилнинг султони.
Ота уйда ҳар куни баҳор бўлсин,
Мавлудалар, Маъсумалар бор бўлсин.

Эй Муҳаммад, олти оға-ининг бор,
Бирда яхши, бирда ёмон кунинг бор.
Бир кун бошинг ботар бўлса болишга,
Қизларингдан яқин яна киминг бор!!!
Совчилари эшигида зор бўлсин —
Нозималар, Мадиналар бор бўлсин.

Муҳаммад Юсуф

Жажжи фаришталар олами:
@jajji_farishtalar_uz