Get Mystery Box with random crypto!

#Фарзанд_тарбияси Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш даст | 👼Bolajonim

#Фарзанд_тарбияси

Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури:

1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳациз).

2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.

3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.

4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)

5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам.

6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», “Укангга қараганинг – жуда катта иш”, «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.

Dunyoda

Обуна бўлинг @jajji_bolajonim‌