Get Mystery Box with random crypto!

​​'Иномарка эгаси ГАИ га дарс бериб қўйди' Бир ГАИ ходими айт | Jahon time

​​"Иномарка эгаси ГАИ га дарс бериб қўйди"

Бир ГАИ ходими айтиб берди:

Ойлик олган куним эди. Қўшимчасига мукофот пули хам беришди. Кайфият зўр. Бугун хеч кимга жарима ёзмайман дедим-да, ишга чиқдим. Хизмат жойимда турсам, узоқдан янги иномарка келяпти. Тўхтатдим.
- Ассалому алайкум, ака яхшимисиз?
- Ва алайкум ассалом. Аллохга шукр.
- Мошиналар муборак бўлсин!
- Сизга бунданам яхшисини насиб этсин!
- Ака, мен Фалончи Фалончиев... Хизматчилик, хужжатларингизни текшириб қўйсак. Хайдовчи бемалол деди-да, хужжатларини берди. Синчиклаб текширсам-да муаммо тополмадим. Базадан штрафларни текширдим: топ-тоза.
Шунда шайтон қурғур эски синалган усулингни қўлла, деб қулоғимга қуйди. Хайдовчига жиддий қараб:
- Ака нима қоидабузарлик қилганингизни биласизми, - дедим. Одатда, бунақа пайтда малакасиз ва эътиборсиз хайдовчилар ўзини йўқотиб қўяр, уларга биронта навбатчи қоидабузарликни қўйворса бўлаверарди. Хайдовчи ака ўзгармади ҳам, ўша-ўша кайфиятда "билмасам" деди. "Тузоққа илинди" дедим ичимда.
- Полосани босдингиз. Протокол қиламизми?
Хайдовчи хеч бўлмаса мен билан тортишиши, хақини талаб қилиши, жилла қурса, "ёзмай қўёвринг, камандир" дейиши керак эди. Иномарка эгаси фавқулодда хотиржамлик билан шундай деди
...