Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон аҳоли сони бўйича собиқ иттифоқ давлатлари орасида | Jahon | Yangiliklari

Ўзбекистон аҳоли сони бўйича собиқ иттифоқ давлатлари орасида Россиядан кейин иккинчи ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда BNE Intellinews нашри маълум қилган.

Жорий йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 36 миллион кишидан ошган. Мақолада Ўзбекистон постсовет ҳудудидаги энг ёш ва жадал ўсиб бораётган давлат эканлиги алоҳида таъкидланган.

Қайд этилишича, аҳолининг ўртача ёши 2022 йил январ ҳолатига кўра 29,1 ёшни, бир аёлга ўртача туғилишлар сони эса 2,33 нафарни ташкил этиб, 2021 йилдан 2022 йилгача аҳоли сонининг 1,6 фоизга ўсишига олиб келган.

@Jahon_24_Yangiliklari