Get Mystery Box with random crypto!

#Навоий_582 Бугун улуғ бобокалонимиз, ўзбек тилининг асосчи | Jo'rabek JAHON

#Навоий_582

Бугун улуғ бобокалонимиз, ўзбек тилининг асосчиси, буюк сўз санъаткори, шоирлар султони, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

ОРАЗИН ЁПҚАЧ КЎЗИМДИН…

Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Ўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.

Қут бир бодому ерим гўшан меҳроб эди,
Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош.

Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,
Субҳнунг бот-бот дами андоғки айлар меҳр фош.

Бўсаэ қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг,
Десам оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъ тош.

Новакинг кўнглимга киргач жон талашмоқ бу экин,
Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош.

Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,
Сарвким даъб айлади озодалиқ бирла маош.

Қоши оллинда Навоий берса жон, айб этмангиз,
Гар будур меҳроб, бир-бир қўйгусидир барча бош.

Алишер НАВОИЙ

Telegram | Facebook | Instagram